Пеп Гвардиола: “Роналду – гол машинаси”

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер лигаси 11-тури доирасидаги “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“МЮга қарши учрашув биз учун жуда муҳим. Роналду тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. Криштиану – гол машинаси. Мен “Манчестер Юнайтед”нинг ЕЧЛ 4-тури доирасидаги “Аталанта”га қарши учрашувини кўрмадим, лекин баҳсни таҳлил қилиш ва уларнинг ўйин услубини ўрганиш мақсадида учрашувни томоша қилмоқчиман”, дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

Маълумот учун, 2 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида “Аталанта”га қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” учрашуви 6 ноябрь куни “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

Англия чемпионатининг 10-туридан сўнг “шаҳарликлар” 20 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаган. “Қизил иблислар” 17 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг