Пентагон раҳбари Исроилга келиб, намойишлар устидан чиқди

Олам

image

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин бугун, 9 март куни Яқин Шарққа сафари доирасида Исроилга келди. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Остинни аэропортда исроиллик мавқедоши Йоав Галант кутиб олган. Унинг ташрифи Исроилдаги оммавий норозилик намойишлари пайтида амалга оширилган. АҚШ вазири келишидан бироз аввал намойишчилар мамлакатнинг асосий ҳаво бандаргоҳи бўлмиш “Бен Гурион” аэропортига кириш йўлларини тўсиб қўйган. Улар Биньяминь Нетаньяхунинг вазирлар маҳкамаси сиёсатига, шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш режаларига қарши норозилик билдирган. 

Намойиш ташкилотчилари Исроил Олий суди ижроия ҳокимиятига бўйсундирилиб, коррупцияни қўллаб-қувватланишидан хавотир билдирган ҳамда ислоҳотларга қарши “Қаршилик куни” деб ном олган тадбирда бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни кучайтиришга чақирган. Бош вазир Нетаньяху эса суд тизимини жиловлаш ҳукумат тармоқлари ўртасидаги мувозанатни тиклашини таъкидлаган.

Остин эса Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ва Бош вазир Нетаньяху билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар америкалик вазирнинг самолёти қўнган “Бен Гурион” аэропорти яқинида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ намойиш Пентагон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг