Пентагон Хитойнинг иккинчи ҳаво шарини аниқлади
Олам
−
04 Февраль 2023
14971Пентагон кеча, 3 февраль куни кечқурун Лотин Америкаси бўйлаб Хитойнинг иккинчи жосуслик шари ҳаракатланаётганини аниқлади. Бу ҳақда “ABC 7news” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво шари Колумбия ва Венесуела устидан учиб ўтган, бироқ ҳозирда у минтақанинг айнан қайси давлати устида учаётгани номаълум. Лекин шар АҚШ томон йўл олмаётгани аниқ.
“Биз ҳаво шарининг Лотин Америкаси орқали ўтаётгани ҳақидаги хабарларни кўрмоқдамиз. Энди биз буни Хитойнинг бошқа кузатув шари деб баҳолаймиз”, деган генерал Патрик Райдер.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Америка расмийларини ҳаво шаридаги ҳодисадан Хитойни қоралашда фойдаланганликда айблаган. Пентагоннинг юқори мартабали мулозимларидан бири эса Пекиннинг АҚШнинг нозик ҳарбий объэктлари устида учаётган Хитой дирижаблининг метеорологик тадқиқот шари эканлиги ҳақидаги даъволарини қатъиян рад этган.
Мудофаа расмийларининг таъкидлашича, ҳаво шарининг парвоз йўли “бир қатор нозик” ҳарбий объэктларни, жумладан, Монтанадаги 150 та ядро каллаклари жойлашган Малмстром ҳаво кучлари базаси устидан ўтган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам ҳаво шари воқеасидан сўнг Хитойга режалаштирилган сафарини кейинга қолдирган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь