Пелоси Байден қайта сайланишига ишонмайди – CNN 

Олам

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг собиқ спикери Ненси Пелосининг фикрича, Американинг амалдаги Президенти Жо Байден сайловда мамлакат собиқ етакчиси Дональд Трампни мағлуб эта олмайди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, CNN хабар берди.

Манбага кўра, Пелоси Байден билан телефон орқали мулоқоти чоғида сўровлар у президентлик сайловларида ғалаба қозона олмаслигини кўрсатаётганини ва бу билан демократларни Вакиллар палатасида ғалаба қозониш имкониятидан маҳрум қилишини айтган.

Бироқ CNN хабарида Пелоси Байдендан сайловолди пойгасидан чиқишни сўраган ёки сўрамагани очиқланмаган.

АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Иккинчи муддатга номзод бўлган Байден август ойида бўлиб ўтадиган Демократик Миллий қурултой учун етарли миқдордаги делегатлар томонидан қўллаб-қувватланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ненси Пелоси Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made