Пеле Неймарни рекорд билан табриклади
Спорт
−
10 Декабрь 2022 3928 1 дақиқа
Бразилиялик собиқ ҳужумчи Пеле рекордини такрорлагани учун Неймарни табриклади. Таъкидлаш жоиз, кеча Хорватия билан ўйинда Бразилия ярим ҳимоячиси Неймар рақиб дарвозасига 77-голини урди ва терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Пелега етиб олди. Бу ҳақда “Yevro Futbol” нашри хабар берди.
“Мен ўйинингда ўсишни гувоҳи бўляпман, мен сени руҳлантирдим. Ниҳоят, Бразилия терма жамоаси сафида урилган голлар сонини меникига тенглаштирганинг билан табриклайман. Мен ўрнатган рекорд деярли 50 йил давом этди. Шу кунгача унга ҳеч ким яқинлашмади ҳам. Сен уддаладинг буни, болакай. Бу сенинг ютуғинг қанчалик буюк эканлигидан далолат беради”, дейди Пеле.
Таъкидлаш жоиз, фақатгина уч нафар футболчи Лотин Америкаси терма жамоаларида 75+ гол урган. Булар: Пеле (77), Месси (90) ва Неймар (77) ҳисобланади.
Муштарий Ғаниева
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь