Пекин ЕИни Хитой компанияларига санкция киритиш оқибатларидан огоҳлантирди
Олам
−
08 Май 2023
11005Европа Россияга ёрдам берган Хитой компанияларига нисбатан санкциялар қўллаш орқали Пекин билан муносабатларни жиддий равишда бузиши мумкин. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин маълум қилди.
“Агар тегишли хабарлар рост бўлса, Европа томони Хитой билан ишонч ва ҳамкорликни жиддий равишда бузиши, дунёда бўлиниш ва қарама-қаршиликни кучайтириши мумкин”, деган Хитой ТИВ вакили.
Шунингдек, Венбин Хитой ўз манфаатларини қатъий ҳимоя қилишга қарор қилганини таъкидлаган ва европалик ҳамкорларини "нотўғри йўлдан" бормасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ЕИ Хитойнинг етти компаниясига санкциялар жорий этишни режа қилаётгани айтилганди. Улар Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатганликда гумон қилинганди.
LiveБарчаси