Педофил амалдорларга ҳукм ўзгаришсиз қолдирилганига муносабат билдирилди
Жамият
−
21 Сентябрь 2023
11922Аввалроқ, Хоразмдаги меҳрибонлик уйида қизларни зўрлаган амалдорларга нисбатан жазо ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов QALAMPIR.UZ га ўз муносабатини билдирди.
“Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида ушбу иш кўриб чиқилмоқда. Айни пайтда жараён давом этяпти. Тугамади. Ҳали бу масалада суднинг на қарори ва на янги ҳукми эълон қилинмаган. Тармоқларда тарқалаётган ахборотлар хато ва асосланмаган”, — дейди Азиз Обидов.
Бундан ташқари у, судлар тўғрисидаги Қонуннинг 66-моддасига кўра, оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ҳақли эмаслигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Машҳура Имомова
LiveБарчаси