Пашиняннинг ўғли ўғирлаб кетилди
Олам
−
17 Май 2023 21936 2 дақиқа
Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг ўғли Ашот Пашинян ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Пашинянлар оиласига тегишли “Ҳайкакан Жаманак” газетаси хабар берди.
Бугун, 17 май куни тахминан соат 15:00 да Арманистон Бош вазирининг ўғли Ашот Пашинянни уй ёнидаги ҳудуддан ўғирлаб кетишга уриниш бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, муваффақиятсиз ўғирлаш иштирокчилари “Ўғиллар чақируви” (2020 йил кузида Қорабоғ урушида ҳалок бўлган аскарларнинг ота-оналари томонидан тузилган) жамоат ташкилоти аъзоларидир.
“Улар Ашот Пашинянни машинага ўтиришга мажбур қилишган, бироқ маълум вақтда у машинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг Бош вазирнинг ўғлини орқадан кузатиб келаётган худди шу ташкилот машинаси уриб юборган”, деб ёзган газета.
Нашрнинг қайд этишича, Пашинян оёғидан жароҳат олган, у ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Ҳалок бўлган аскарларнинг ота-оналаридан бири Гарик Галеян арман матбуотига Бош вазирнинг ўғлини кўриб, машинага ўтиришни таклиф қилганини айтган.
“Ўтиринг, отангиз нима қилганини кўришингиз учун Ераблурга (ҳарбий қабристон) борамиз, дедик. Биз унга ҳеч нарса қилмаслигимизни айтдик. У ўз ихтиёри билан ўтирди, биз йўлга чиқдик. У йўлнинг ўртасидан машинадан сакраб тушди”, дейди Галеян.
Арманистон полициясининг “Interfax”га хабар беришича, Бош вазирнинг ўғлидан одам ўғирлашга уриниш ҳақида хабар келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ашот Пашинянга ҳужум уюштирилганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь