Пашиняннинг мухолифлари тунни қандай ўтказди? 

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг мухолифлари Ереванда мамлакат парламенти яқинида лагер қурди. 

Боғрамян хиёбонидаги йўлга, парламент яқинидаги панжара атрофига бешта катта чодир ва бир нечта кичикроқ чодирлар ўрнатилган. 

Бундан ташқари, одамлар исиниш учун гулхан ёқишган. 

Ҳудудни полициячилар қўриқлаган, уларга ҳам гулхан атрофида исинишга рухсат берилган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг автомашиналари хиёбондаги ҳаракатни икки томондан тўсиб қўйган. Тунда лагер атрофидаги муҳит тинч бўлган. 

Бугун, 26 февраль куни депутатлар сессия ўтказиши кутилмоқда, унда мамлакатдаги вазият муҳокама қилиниши режалаштирилган. 

Аввалроқ, Арманистонда сиёсий мувозанат издан чиққани, ҳарбийлар мамлакат Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгани ва намойишлар бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Пашинян мухолифлар

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг