Пашинянинг истеъфосига қарши бўлган армия генералига айблов эълон қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари, жанговар тайёргарлик бўйича дирекция бошлиғи генерал-лейтенант Андраник Макарянга айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Арманистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб хабар берилган. 

Нашрнинг таъкидлашича, Макарян Тергов қўмитаси томонидан тергов қилинаётган жиноий ишда айбланувчи сифатида сақланмоқда, у 2020 йил кузида Қорабоғда ўтказилган уруш масаласи билан боғлиқ. 

Бош прокуратура бошқа тафсилотларни ошкор қилмаган, фақат иш материалларида давлат сирлари борлигини маълум қилган. 

Таъкидланишича, Макарян Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилган Қуролли Кучлар Бош штаби раҳбариятининг баёнотига қўшилмаган тўртта юқори мартабали ҳарбий хизматчилардан биридир. 

Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Бош штаб Ҳукумат ва Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилганди. Бу Бош штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряннинг ишдан бўшатилишига ҳарбийларнинг жавоби эди


Мақола муаллифи

Теглар

Андраник Макарян

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар