Пашинян йил охиригача Арманистоннинг Европа Иттифоқига қўшилишига умид билдирди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бугун, 14 май куни мамлакатнинг жорий йил Европа Иттифоқига қўшилишини исташини айтди. У бу ҳақда Данияда бўлиб ўтаётган Демократия саммитида сўз очди.

Журналистнинг “Арманистон ЕИга қачон қўшилишни хоҳлар эди”, деган  саволига арман ҳукумати етакчиси “Қайси йил? Бу йил”, дея жавоб берган.

Февраль ойи охирида Арманистон парламенти спикери Ален Симонян журналистларнинг Ереваннинг ЕИ билан муносабатларини чуқурлаштириш ва Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини олишга тайёрлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, у мамлакат ўзи учун максимал хавфсизликни таъминлайдиган йўналишда ҳаракат қилишини айтган эди.

Март ойида эса Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Арарат Мирзоян Туркиянинг “TRT World” телекомпаниясига берган интервьюсида Европа Иттифоқига қўшилиш ғояси Арманистон томонидан фаол муҳокама қилинаётган қатор масалалардан бири эканлигини айтган. Ундан аввалроқ Пашинян Ереван ЕИ билан муносабатларни Евроиттифоқ бунга тайёр бўлгани каби ривожлантиришга ҳам тайёрлигини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилиб оёққа турган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Арманистон Пашинян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made