Пашинян Путинга Арманистонда янги АЭС қуришни таклиф қилди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Николь Пашинян Россия Президенти Владимир Путин билан Москвада музокаралар фонида Республикада янги атом электр станциясини қуриш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

“Умид қиламанки, бугун биз стратегик инвестициялар билан боғлиқ баъзи масалаларни муҳокама қиламиз. Бундан ташқари, Арманистон Республикасида янги атом электр станциясини қуриш имкониятларини муҳокама қилмоқчиман”, дейди Пашинян.

Маълумот учун, Арманистондаги яна бир атом электр станцияси 1969 йилдан 1977 йилгача Метсамор шаҳри яқинидаги Арманистон ССР ҳудудида қурилган. Станция ВВEР-440 реакторлари бўлган иккита энергия блокидан иборат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Бош вазири Николь Пашинян бугун, 7 апрель куни Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашишни режалаштираётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

51

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг