Пашинян Путин ва Алиев билан учрашувда ҳарбий асирлар масаласини кўтаради

Олам

image

Арманистон томони 11 январь куни Москвада ўтказилиши режалаштирилган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевларнинг учрашувида ҳарбий асирларни қайтариш, ҳалок бўлган хизматчиларнинг жасадларини қидириш, шунингдек бедарак йўқолганларнинг тақдирига ойдинлик киритиш масалаларини кўтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Арманистон Бош вазири матбуот котиби Мане Геворгян ўзининг Facebook саҳифасида ёзди.

“Арманистон томони учун маҳбусларни қайтариш, озарбайжонларнинг ортида бўлган аскарларимиз билан боғлиқ қидирув-қутқарув ишлари, ўликларнинг жасадларини қидириш, бедарак йўқолганларнинг тақдири каби масалалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Арманистон томони ушбу масалаларни муҳокама қилишни Москва учрашувининг муҳим мавзуларидан бири деб билади”, дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрь ойидан Озарбайжон ва Арманистон Россия тинчликпарвар кучлари иштирокида ўзаро асирлар алмаштиришни бошлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг