Пашинян хурсанд. У Путин билан нималарни муҳокама қилди? 

Олам

image
0:00
0:00
download

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия Президенти Владимир Путин билан ўтказилган музокараларни жуда самарали деб атади.  

"Учрашув натижаларидан жуда мамнунман, деб айта оламан. Албатта, Россия Президенти билан жуда очиқ руҳдаги муносабатлар ўрнатилди, айниқса, сўнгги ойлардаги муносабатлар тўғридан-тўғри характерга эга бўлди", деган Пашинян. 

Бош вазир учрашув давомида икки томонлама кун тартибидаги масалалар, шунингдек минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, учрашувда ҳужжатлар имзоланмаган, аммо уларнинг баъзилари, шу жумладан хавфсизлик соҳаси муҳокама қилинган. 

Бундан ташқари, аллақачон эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳақида сўз юритилган. 

Шунингдек, Путин ва Пашинян тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги вазиятни ҳам муҳокама қилган. 

Бош вазир, шунингдек, келажакда "барча соҳалардаги Арманистон-Россия иттифоқчилик муносабатлари ўзаро ишонч ва халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстона алоқалар асосида ривожланиб боришига" ишонч билдирган. 

Аввалроқ, Пашинян Россия Президенти билан музокаралар фонида Республикада янги атом электр станциясини қуриш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилгани айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Пашинян

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг