Пашинян Путинга қўнғироқ қилди. Масала яна Қорабоғ

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин кеча, 6 июль куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатда Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тартибга солиш ва Арманистон-Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрь, 2021 йил 11 январь ва 26 ноябрдаги уч томонлама келишувларини амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш давом этди. Хусусан, Арманистон-Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш, Жанубий Кавказда иқтисодий, транспорт ва логистика алоқаларини тиклаш масалалари юзасидан фикр алмашилди”, дейилади хабарда. 

Кремлнинг қўшимча қилишича, Пашинян Путинга Арманистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган сўнгги мулоқотлар ҳақида маълум қилган. 

Суҳбат Арманистон томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтган. 

2020 йил 9 ноябрь куни Россия, Озарбайжон ва Арманистон етакчилари Тоғли Қорабоғ атрофидаги можаро ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Келишув жараёнининг давоми сифатида 2021 йил 11 январда улар Москвада учрашишди. Унда, хусусан, минтақадаги барча иқтисодий ва транспорт коммуникацияларини блокдан чиқаришни назарда тутувчи янги қўшма баёнот имзоланди. Шу билан бирга, ушбу ва бошқа вазифаларни ҳал этиш учун Бош вазир ўринбосарлари даражасида уч томонлама ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди. 

2021 йил 26 ноябрь куни учлик етакчилари бу сафар Сочида яна учрашдилар. Улар Озарбайжон-Арманистон чегарасида барқарорлик ва хавфсизлик даражасини ошириш бўйича чоралар кўришга келишиб олдилар, шунингдек, чегарани делимитация қилиш ва кейинчалик демаркация қилиш бўйича икки томонлама комиссия тузиш зарурлигини таъкидладилар. Россия томонлар илтимосига кўра маслаҳат ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Никол Пашинян

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг