Партия раислари Спикер ўринбосарлари бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги илк мажлиси давом этмоқда. 

Мажлис аввалида Қонунчилик палатаси Спикери ва спикернинг биринчи ўринбосари сайлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Мажлисда шунингдек, спикернинг яна тўрт нафар ўринбосарлари ҳам сайланди. 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партияси раиси Актам Хаитов номзоди – 149 нафар депутат овоз берди. 

“Миллий тикланиш демократик” партияси раиси Алишер Қодиров – 145 киши ёқлаб овоз берди. 3 киши норози, 2 киши бетараф. 

“Адолат” социал-демократик партияси раиси Наримон Умаров – 146 нафар депутат ёқлаб овоз берди. 1 киши норози, 2 киши бетараф. 

“Халқ” демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов – 137 нафар депутат қўллаб-қувватлади. 7 киши норози, 5 киши бетараф.

“Экологик” партия раиси Борий Алихонов – 139 киши ёқлаб овоз берди. 4 киши норози, 6 киши бетараф. 
 
Тўрт партия раислари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сифатида рўйхатга олинди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг