Парпиев, Икромов ва Маматов коронавирусга чалинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ва унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ҳамда Азизбек Икромовда янги турдаги коронавирус инфекцияси COVID-19 аниқланди. 

Уларда ўтган ҳафта коронавирус аниқланган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўраганда, вазир ва унинг икки ўринбосари Тошкентдаги шифохонада даволанмоқда. Уларнинг аҳволи яхши. 

Бунгача вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова коронавирусга чалингани айтилмоқда. Айни вақтда унинг саломатлиги тикланиб, ишга қайтган. Айни вақтда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ботир Парпиев

Баҳолаганлар

844

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг