Паркентда 8 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
18 Июль 2021
8772Кеча, 17 июль куни Тошкент вилояти, Паркент туманида саккизда автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ соат 15:00 ларда Паркент тумани, “Паркент-Кумушкон” йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган М.А. HOVO русумли юк автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтда тормоз тизими ишдан чиқиб бошқарувни йўқотган ва натижада:
1) ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги “ГАЗ-24”;
2) ҳайдовчи Ф.Р. бошқарувидаги Spark;
3) ҳайдовчи А.Р. бошқарувидаги Nexia;
4) ҳайдовчи Б.Т. бошқарувидаги Spark;
5) ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги Lacetti;
6) ҳайдовчи З.М. бошқарувидаги “Газел”;
7) ҳайдовчи Б.У. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” русумли автомобиллар билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчиси Б.У. ҳамда уч нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси