Володин Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди
Жамият
−
14 Март
33618Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бугун, 14 март куни расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Вячеслав Володин Президентга Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
“Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги – бу миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, анъанавий қадриятларга ҳурмат, умумий маданият ва тарихга асосланган стратегик ҳамкорлар мулоқоти”, деди Давлат думаси раиси.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасида парламент даражасида янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Вячеслав Володин Россия ва Ўзбекистон Президентлари томонидан эришилган стратегик келишувлар депутатларни қабул қилинган қарорларни қонуний таъминлаш борасида катта масъулият юклашини таъкидлаган.
Давлат думаси раиси Шавкат Мирзиёевга Россия ва Ўзбекистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, Вячеслав Володин мамлакат раҳбариятининг Иккинчи жаҳон уруши йилларида совет халқи жасоратини абадийлаштириш йўлидаги катта ҳиссасини алоҳида эътироф этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари Парижда бўлиб қайтганди.