Париж тинчлик форуми: ОАВни қўллаш учун халқаро фонд ташкил этилади 

Олам

image

Тўртинчи Париж тинчлик форуми иштирокчилари оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро жамғарма тузишга қарор қилишди. Бу ҳақда бугун, 13 ноябрь куни эълон қилинган тўртинчи Париж тинчлик форумининг якуний баёнотида сўз боради.

Ҳисоботда қайд этилишича, янги халқаро жамғарма “жамоат манфаатларига мос бўлган оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши, барқарорлиги ва мустақиллигини таъминлаш мақсадида” ташкил этилган.

“Мустақил оммавий ахборот воситалари демократиянинг зарур элементи бўлиб, нотўғри ахборотга қарши туришга ёрдам беради, шунингдек, эркин ва адолатли сайловлар ўтказилишига ҳисса қўшади”, дея таъкидлайди форум иштирокчилари.

Маълумот учун, Париж тинчлик форуми ҳар йили Биринчи жаҳон уруши тугагани муносабати билан ўтказилади. Форумда давлат раҳбарлари, турли халқаро ташкилотлар, фонд ва компаниялар раҳбарлари иштирок этмоқда. Бундай тадбирни Парижда ўтказиш ғоясини Франция давлати раҳбари Эммануэль Макрон илгари сурган. 2018 йилда бўлиб ўтган биринчи форумда Франция раҳбари билан бирга Россия Президенти Владимир Путин ва Германия федерал канцлери Ангела Меркель, шунингдек, бошқа кўплаб мамлакатлар ҳукумат делегациялари иштирок этишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг