Париж-2024. Нуриддинов ва Жўраевнинг вазн тоифаси олиб ташланди

Спорт

1
0:00
0:00
download

Халқаро оғир атлетика федерациясининг маълум қилишича, Париж-2024 Олимпия ўйинларида ушбу спорт вазн тоифалари 4 тага қисқартирилди.

Спортчилар жорий йилги Токио Олимпиадасида 14 вазнда (эркак ва аёлларда 7 тадан тоифа) баҳс олиб борган бўлса, Париж-2024 да баҳслар 10 вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. Янги тоифада эркаклар ва аёллардаги энг оғир вазнлар (109 кг, +109 кг, 87 кг, +87 кг) ўзгартирилди. Унга кўра, бўлажак Олимпия ўйинларидаги вазн тоифалари қуйидаги кўринишга келмоқда:

Эркаклар: 61 кг, 73 кг, 89 кг, 102 кг, +102 кг; 
Аёллар: 49 кг, 59 кг, 71 кг, 81 кг, +81 кг.

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти, IWF Ижроқўм аъзоси Шаҳрулло Маҳмудовнинг Миллий Олимпия қўмитасига маълум қилишича, бу ўзбек спортчилари учун фожиа эмас.

“Тўғри, Олимпия ўйинлари вазн тоифалари ўзгарди. Атлетлар бир вазнга боғланиб қолмай, тоифаларини ўзгартириб туришади. Бизда уларга мослашиб олиш қийинчилик туғдириши мумкин, аммо умумий олиб қараганда фожиа эмас. Спортчиларимизнинг имкониятларидан келиб чиқиб, ажратилган барча квоталар бўйича лицензия олишимизга ишонаман. Шу боис бор эътиборимизни янги Олимпия вазнларида медаль қўлга киритишга қаратамиз”, дейди Маҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт турида Рио-2016 Олимпиадасида Руслан Нуридинов 105 кг, Токио-2020 Олимпия ўйинларида Акбар Жўраев 109 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Нуриддиновнинг шахсий рекорди 431 кг, Жўраевники эса 430 кг ҳисобланади. 

Жорий йил Тошкентда ўтказилган Жаҳон чемпионатида энг оғир вазн тоифасида (+109 кг) грузиялик Лаша Талахадзе умумий ҳисобда 492 кг (225+267 кг) тошни бўйсундириб, ўзига тегишли жаҳон рекордини янгилаган эди.


 


Мақола муаллифи

Теглар

IWF Оғир атлетика Акбар Жўраев Лаша Талахадзе Шаҳрулло Маҳмудов Руслан Нуридинов

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг