Париж–2024: Испания футбол бўйича Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди
Спорт
−
09 Август 2024 4791 1 дақиқа
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасидан ўрин олган финал ўйини бўлиб ўтди. Футбол ўйинларининг якуний учрашуви мезбон Франция ҳамда Испания ўртасида кечди.
Учрашувда французлар ҳисобни очган, сўнг испанлар учта гол билан жавоб берган бўлса-да, мезбонлар ўйиннинг асосий вақтида ҳисобни тенглаштирди – 3:3. Матета 90+3-дақиқада пенальтидан гол урди.
Қўшимча бўлимларда эса Камельо дубль қайд этиб, Испанияга чемпионликни келтирди. Шу тариқа, испанлар кетма-кет икки бор турнир финалида ўйнаб, иккинчисида олтин медалга эга чиқди. Улар мусобақани Ўзбекистон устидан қозонилган ғалаба билан бошлашганди.
Голлар: 1:0 – 11 Мийо, 1:1 – 18 Лопес, 1:2 – 25 Лопес, 1:3 – 28 Алекс Баэна, 2:3 – 79 Аклиуш, 3:3 – 90+3, пенальти Матета, 3:4 – 100 Камельо, 3:5 – 118 Камельо.
Шу тариқа Испания Париж Олимпиадасининг футбол мусобақасида чемпионга айланди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь