Тошкентнинг учта туманида вақтинча газ бўлмайди
Жамият
−
04 Апрель 2019
7109Эртага, 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги бир нечта туманда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Тошкент метрополитенининг ер усти айлана линиясини қуриш ишлари муносабати билан 5 апрель куни соат 9:00 дан 20:00 гача Яшнобод, Миробод ва Бектемир туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Тошкентда қуйида ҳудудларда газ таъминотининг вақтинча тўхтатилиши кутиляпти:
Юқори босимли газ тақсимлаш станцияси (ГТС):
3026- “Бадаҳшон” ГТС
3027- “Тўёна” ГТС
3028- “АТК-4” ГТС
Маиший-коммунал объектлари:
Кўйлиқ бозор иссиқхонаси, “Қўйлиқ ота” нон цехи, “Макро савдо мажмуаси”, “Авто ВАЗ” МЧЖ, ХТ “Кўкламчи Водий”, Қоғоз цехи, Улгуржи бозор, “Газ тулдириш станцияси” АГТКШ, “Бектемир” АГТКШ.
Яшнобод туманида:
Катта Қўйлиқ маҳалласидаги тўртта 5 қаватли уйларда;
Катта Қўйлиқ маҳалласидаги иккита 4 қаватли уйларда;
Катта Қўйлиқ маҳалласидаги олтита 9 қаватли уйларда;
Тўёна кўчасидаги 200 та хусусий уйларда;
Маиший-коммунал объектларда:
Автосалон, “Досмакор –Гулбаҳор” клиникаси, Шприц цехи, “Наврўз” кафеси, “Тўёна барака” кафесида.
Миробод туманида:
Ҳушнуд, Истиқбол кўчаларида 950 та хусусий уйларда.
Маиший-коммунал объектларда:
6-марказий иситиш қозони, Ҳушнуд ва Истиқбол кўчаларидан барча маший-коммунал объектларида.
Бектемир туманида:
Нурафшон ва Истиқбол кўчаларидаги 100 та хусусий уйда.
Маиший-коммунал объектларда:
“Қўйлиқ” бозоридаги еттита ошхона, “Compass” савдо мажмуаси, “Дока хлеб”, газ қуйиш шахобчаси, “Қўйлиқ” бозоридаги иккита кафе, автосалон, тўқимачилик цехи, “Кўклам водий” кафеси, “Шефер” клуби, “Сервис Саида” кафеси, Тошкент мотор заводи, ДЭО парки, “Жасмин аликс”да газ таъминоти тўхтатилади.