Пардоз қилмасам, мурдага ўхшаб қоламан – Трамп (видео)
Олам
−
18:01 1788 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп пардоз қилмаса, мурдага ўхшаб қолишини айтди. Бу ҳақда у кеча, 16 октябрь куни Жоржия штатидаги Далтон шаҳрида республикачи номзодларни қўллабқувватлаш учун ўтказилган сайловолди митингида гапирди.
Митинг давомида АҚШ Президенти демократик сенатор Жон Оссоффнинг пардоз учун сарфлаётган харажатларини танқид қилган. Трампнинг айтишича, Оссофф пардоз хизматларига катта маблағ сарфлайди ва унинг ёнида доим визажист бўлади.
“У бу ишга бор кучини сарфлайди. Унинг визажисти бор, улар доим бирга. Қандай қилиб бундай қилишини билмайман, лекин у бунга жуда кўп пул сарфлайди”, деган Трамп.
Шунингдек, Президент Оссофф АҚШ Сенати тарихидаги бошқа эркак ва аёл сенаторларнинг барчасидан кўпроқ пулни пардозга сарфлаганини даъво қилган. Трамп ўзининг пардоз қилиш одати ҳақида ҳам гапирган.
“Мен бироз пардоз қиламан ва буни ўзим амалга ошираман. Чунки озгина пардоз қилмасам, мурдага ўхшаб қоламан. Мен эса бундай кўринишни истамайман”, деган АҚШ Президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Бош вазири Санаэ Такаичи пардоз қилиш, чўмилиш, овқат тайёрлаш ва бошқа уй юмушларига кунига камида уч соат сарфлашини, шу сабабли эркакларга қараганда 3–4 соат кўпроқ банд бўлиши мумкинлигини айтгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси