“Паразит” фильми актёри машинасидан ўлик ҳолда топилди
Маданият-санъат
−
28 Декабрь 2023
10360"Паразит" фильмидаги роли билан танилган жанубий кореялик актёр Ли Сун Кюн ўз машинасидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Полиция ва фавқулодда вазиятлар ходимлари дастлаб актёрни Сеул шимолидаги кўчалардан бирида тўхтаб турган машинада ҳушсиз ётганини пайқаб қолган. Манзилга етиб келган тез ёрдам ходимлари эса унинг ўлганини тасдиқлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ли Сун Гюн ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Маҳаллий нашрлар актёр оиласига ўз жонига қасд қилиш ҳақида хат қолдириб, кейин уйидан чиқиб кетгани ҳақида ёзган.
Маълумотларга кўра, Сеул полицияси актёрни гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш айби билан боғлиқ терговга чақирган.
“Ли барда ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишда гумонланиб, терговга тортилганди. Актёр эса ўз айбини инкор этиб, "шантаж"га дуч келганини айтган. Жумладан, уни алдаб гиёҳванд моддалар истеъмол қилдиришгани ва у ўша пайтда нима ичаётганини билмаганини таъкидлаган”, деб хабар беради Yonhap агентлиги.
Жанубий Корея қонунчилигига кўра, мамалакатда гиёҳванд моддалардан фойдаланган шахсларга нисбатан тўрт ойдан 14 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Билдирилишича, тергов гуруҳи Ли Сун Кюн ҳушсиз ҳолда топилган жойни текширмоқда.
Маълумот учун, Ли Сун Кюн режиссёр Бонг Жун Хонинг “Паразит” фильмида суратга тушиб, 2019 йилнинг энг яхши фильми номинациясида “Олтин пальма тўпи” ва “Оскар” мукофотини қўлга киритганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь