Парагвай ЖЧдаги ғалаба муносабати билан дам олиш кунини эълон қилди

Спорт

image

Парагвай Президенти Сантьяго Пенья мамлакат миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати 1/8 финалига чиққанини нишонлаш мақсадида 2026 йил 30 июнь санасини миллий дам олиш куни деб эълон қилди. Бу ҳақда Президент ўзининг ижтимоий тармоғида футболчилар ва мураббийлар штабига табрик йўллаб маълум қилди.

Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Парагвай Германияни пенальтилар сериясида мағлуб этди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, пенальтилар сериясида жанубий америкаликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг, Сантьяго Пенья Парагвайнинг Германия устидан қозонган тарихий ғалабаси ҳамда жамоанинг чорак финалга йўл олгани муносабати билан бугун, 30 июнь санасини миллий байрам ва дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги расмий фармонни имзолади.

“Бугун бутун мамлакат байрам қилмоқда. Биз ҳеч қачон таслим бўлмайдиган халқнинг жасорати, ишончи ва кучини ўзида мужассам этган жамоанинг ғалабасини нишонлаяпмиз.
Раҳмат, Бизга унутилмас қувонч тақдим этганингиз ва миллионлаб парагвайликларни яна бир бор ягона байроқ остида бирлаштирганингиз учун миннатдорлик билдираман”, деб ёзди Пенья.

Маълумот учун, Парагвай энди чорак финал йўлланмаси учун Франция – Швеция учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс жорий йилнинг 5 июнь куни бўлиб ўтади.
 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг