Пара-дзюдо Гран-присида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Спорт

image

Кеча, 24 сентябрь куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” спорт мажмуасида пара-дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси ўз якунига етди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Икки кун давом этган беллашувларда дунёнинг 35 мамлакатидан 200 га яқин спортчи ғолиблик ва Токиода ўтадиган Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи қимматли рейтинг очколари учун баҳс олиб борди.

Ўзбекистон терма жамоаси мазкур Гран-прини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Ўзбекистонликлар мусобақа давомида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Иккинчи ўрин Эрон терма жамоасига насиб этган бўлса, озарбайжонлик пара-дзюдочилар кучли учликни якунлаб бердилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада пара-дзюдо

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг