Пансионатдан 16 миллион сўмлик қийматга эга буюмларни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Local

image

Жорий йилнинг 23 августидан 24 августига ўтар тунда номаълум шахс калит танлаш йўли билан Юнусобод туманидаги пансионатлардан бирининг хизмат хонасига киради. У ердан ҳар бирининг нархи 750.000 сўм бўлган 3 та курткани, ҳар бирининг нархи 7.040.000 сўм бўлган 2 та моноблокни ўғирлаб кетган.

Ушбу факт асосида Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғирлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – қашқадарёлик 31 ёшли Аббос М. қўлга олинган.


Tags

Rate Count

30

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends