Пандемияда инқирозга кирган давлатлар эълон қилинди. Улар орасида Ўзбекистон борми?

Олам

image

Пандемия даврида иқтисодий томондан оғир аҳволга тушиб қолган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Уларнинг ичида Марказий Осиё давлатларидан фақатгина Қозоғистон бор.

Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги пандемия даврида иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолган давлатлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатда Хитой, Россия ва АҚШ йўқ. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда

Қайд этилишича, Moody’s агентлиги томонидан тузилган рўйхатдаги давлатлар пандемия даврида қарз, ижтимоий танглик, шунингдек, қашшоқлик каби муаммоларга дуч келган. Асосий даромади туризмдан бўлган давлатлар жуда оғир аҳволга тушиб қолган. Бироқ баъзи бир давлатлар минимал зарар билан инқироздан чиқиб кета олади. 

Рўйхатдаги давлатлар пандемиядан сўнг ўзини тиклаши, “яраларини битиши”, миллий иқтисодиётнинг тикланиши, меҳнат ва товар бозорларининг пандемия шароитига мослашиши, шунингдек, мамлакатда эмлаш жараёнининг суръатига боғлиқ.

Агентлик таҳлилчилари Moody's нинг 2020-2023 йиллардаги реал Ялпи ички маҳсулот даражаси бўйича пандемиядан олдинги прогнози ва жорий йилдаги Ялпи ички маҳсулот бўйича прогнозига қараб мамлакатларни уч гуруҳга ажратдилар. 

Унга кўра: 

•  Ялпи ички маҳсулоти 2 ва ундан кам фоизга зарар кўрган давлатлар иқтисодий жиҳатдан энг кам талафот кўрган;

•  ЯИМдаги қисқариши 2–8 фоиз бўлган давлатлар иқтисодиёти ўртача зарар кўрган;

•  ЯИМдаги қисқариш 8 фоиздан ортиқ бўлган давлатлар энг кўп зарар кўрган деб ҳисобланган.

Маълум қилинишича, энг кўп зарарни ривожланаётган, айниқса, даромади туризмдан бўлган давлатлар кўрган. Қарз миқдори юқори бўлган давлатлар пандемияни ҳисобга олмаган тақдирда ҳам ўзини тиклаб олиши жуда қийин. Шундай давлатлар рўйхатига Шри-Ланка, Суринам, Лаос, Ҳиндистон, Тунис ва Перу киритилган. 

Хабарга кўра, фақатгина кичик бир гуруҳ давлатлар жиддий иқтисодий инқирозларларга учрамаган, шунингдек, ЯИМдаги инқироз прогнози пандемиягача бўлган прогнозлардан бироз паст бўлади. Ушбу рўйхатга иқтисодиёти ривожланган АҚШ, Хитой ва Россияни киритиш мумкин. Санаб ўтилган давлатларда аҳолини эмлаш юқори даражада бўлиб, фискал имтиёзлар эса иқтисодиётни тезроқ тиклашга ёрдам беради.

Moody’s агентлигига кўра, Хитой, Жанабуй Корея ва Сингапурда пандемия бошланиши билан каттиқ карантин чоралари кўрилгани учун улар иқтисодий жиҳатдан инқирозга учрамаган.

Маълумот ўрнида,  пандемия даврида иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолган давлатлар рўйхатига Марказий Осиё давлатларидан Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон киритилмаган фақатгина Қозоғистон бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг