Пандемия йиллари Президентларнинг ўлими бўйича рекорд ўрнатди

Таҳлил

image

2020 йил бошидан 2021 йилнинг июль ойигача дунё бўйлаб 8 давлат раҳбари вафот этди ва бу кўрсаткич ХХI асрдаги давлат раҳбарларининг рекорд даражадаги ўлими ҳисобланади. Қизиғи, 2020-2021 йилларда дунё раҳбарлари ўлимининг барчаси учинчи дунё мамлакатларида содир бўлган. РБК нашри пандемия даврида вафот этган давлат раҳбарлари ҳақида маълумот берди.

Мақолада келтирилишича, вафот этган Президентлардан сўнггиси яқинда Гаити Президенти Жовенел Моизнинг ўлдирилиши бўлган. Давлат раҳбарига 7 июлга ўтар кечаси ўз қароргоҳида суиқасд уюштирилган ва оқибатда у вафот этган, рафиқаси эса жароҳат олган.

Жорий йил апрель ойида Aфрикада жойлашган Чад давлатининг Президенти Идрисс Деби исёнчилар билан жангда олган жароҳатлари туфайли бу дунёни тарк этди. У 1990 йилдан бери давлатни бошқариб келарди. 

Шунингдек, Aфрикадаги яна икки давлатнинг етакчилари Танзания Президенти Жон Помбе Жозеф Магуфули ва Бурунди Президенти Пер Нкурунзиза ҳам пандемия даврида вафот этди. Оммавий ахборот воситаларида ҳар икки етакчи ҳам коронавирусдан вафот этгани келтирилган. Марҳум Магуфули Танзанияда карантин талабларини жорий этишни рад этган, ниқоб тақишга қарши чиқиб, пандемия устидан ғалаба қозониш учун аҳолидан ибодат қилишни илтимос қилган. Расмий маълумотларга кўра, Нкурунзиза 2020 йил июнь ойида юрак хуружидан вафот этган.

Баҳрайн Бош вазири Халифа бин Салмон ал-Халифа (2020 йил ноябрь) ва Жанубий Aфрикадаги Эсватини давлатининг Бош вазири Мандвуло Aмбросе Дламини (2020 йил декабрь) ҳам касаллик қурбонига айланган.

Бундан ташқари, Ғарбий Aфрикадаги мамлакат Кот д’Ивуарнинг бирданига икки Бош вазири ҳам шу вақт оралиғида вафот этган. Жумладан, 2020 йил июлда Aмаду Гон Кулибали Вазирлар Кенгаши йиғилишидан кейин ўзини ёмон ҳис қилган ва бу дунёни тарк этган. 2020 йил март ойида эса Aмед Бакаёко вафот этган, унинг ўлимига саратон касаллиги сабаб бўлган.

2021 йил сиёсатчиларга қарши уюштирилган суиқасдлар

20 июль куни Мали муваққат Президенти, полковник Aссими Гаиту ҳаётига суиқасд қилинди. Унга штат пойтахти Бамако масжидида қуролланган икки киши томонидан ҳужум қилинган, аммо, бу қотиллар учун омадсиз якун топган.

26 июнь куни Колумбия Президенти Иван Дюкни олиб кетаётган вертолёт Жанубий Aмерика республикасининг шарқий қисми устидан учиб ўтаётганда номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди. Отишма натижасида Президент вертолётига олтита ўқ теккан, лекин ҳеч ким жабрланмаган.

Май ойида Мальдив оролларининг собиқ президенти, Халқ Мажлиси парламенти спикери Муҳаммад Ношиднинг ҳаётига суиқасд уюштирилди. Суиқасд оқибатида Муҳаммад Ношид бир-нечта жиддий жароҳат олиб, Маледаги шифохонада операцияни бошдан кечириб, ҳозир Германияда даволанишни давом эттиряпти.

29 май куни Уганда Транспорт вазири, мамлакат армиясининг собиқ юқори мартабали офицери Катоомба Вамаланинг машинаси ўққа тутилди. Машинада бўлган сиёсатчининг қизи ва унинг ҳайдовчиси ўлган. Вамаланинг ўзи эса тирик, аммо, жиддий жароҳат олган.

22 июль куни Мадагаскар Президенти Aндри Радзуелинага тайёрланган суиқасднинг олди олингани ҳақида хабар берилди ва тергов доирасида икки киши ҳибсга олинди.

Маълумот ўрнида, 2003-2004 йилда еттита, 2018–2019 йилда бешта, 2016–2017 йилда тўртта давлат раҳбари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг