Пандемия даврида Ўзбекистон хориждан неча млн долларлик беғараз ёрдам олгани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон пандемия даврида хорижий давлатлардан жами 19 миллион долларлик беғараз ёрдамни қабул қилиб олган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги консуллик ҳуқуқий департаменти бошқармаси бошлиғи Бурҳон Алиқулов QALAMPIR.UZ уюштирган “Corona марафони” доирасида берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биламизки, коронавирус пандемияси фақатгина Ўзбекистоннинг эмас, балки бутун дунё мамлакатларининг энг катта муаммосига айланди. Шу нуқтайи назардан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан ёрдам қўлини чўзганлар бўлди, шунингдек Ўзбекистон ҳам ўз навбатида имкон қадар қўшни ва хорижий давлатларга ёрдамини амалга оширди. Яна бир маълумотни айтиб ўтишим керакки, масалан пандемия даврида мамлакатимизга 19 миллион АҚШ доллар миқдоридаги хорижий давлатлардан тақдим этилган инсонпарварлик ёрдами беғараз шаклда берилди”, дейди у.

Алиқуловга кўра, Ўзбекистонга Германия, Жанубий Корея, Туркия, Хитой ва Россиядан етакчи тиббиёт сохасидаги мутахасислар коронавирусга қарши кураш учун бевосита жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

524

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг