Пандемия 2021 йилда ҳам давом этиши мумкин. Давлат бюджети шунга кўра шакллантирилмоқда

Жамият

image
Иноятов, Қодиров, Ҳаитов. Учовлон келаси йил учун бюджет лойиҳаси ҳақида нима дейди? north_east

Иноятов, Қодиров, Ҳаитов. Учовлон келаси йил учун бюджет лойиҳаси ҳақида нима дейди?

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил давлат бюджети асосий йўналиш ва кўрсаткичлари келгуси йилда ҳам коронавирус пандемияси давом этиши эҳтимоли борлигидан келиб чиқиб шакллантирилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати ёзмоқда. 

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди. 

Ялпи мажлисда депутатлар томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 

Қайд этилишича, парламент аъзоларига қонун лойиҳаси билан бирга 2022–2023 йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари прогнози ҳам тақдим этилган. 

Йиғилишда қонун ташаббуси субъектлари сифатида иштирок этган Молия вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идора раҳбарлари қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда концепциясига тўхталиб ўтган. 

Олий Мажлис Матбуот хизматига кўра, парламентга тақдим этилган қонун лойиҳаси макроиқтисодий сиёсатнинг 2021 йил учун асосий йўналиш ва кўрсаткичлари келгуси йилда ҳам коронавирус пандемияси давом этиши эҳтимоли борлигидан келиб чиқиб шакллантирилган. Бунда асосий эътибор макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолишга, яъни ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши кейинги йилларда унинг ижобий динамикасини сақлаб қолган ҳолда, 5,1 фоиз миқдорда бўлиши назарда тутилмоқда. Хусусан, саноат ишлаб чиқариши ҳажми 5,8 фоиз, қурилишда 6,5 фоиз, қишлоқ хўжалигида 2,7 фоиз ва хизматлар соҳасида 6,4 фоиз кўпайиши назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, 2021 йилда мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 688,9 триллион сўмни, Давлат бюджети даромадлари 147 триллион сўм ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 21,3 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

Давлат бюджетининг харажатлари эса, 165,7 триллион сўмни ташкил этади. Бу 2020 йилдагига нисбатан 24,0 фоизга кўп бўлиб, бунда Давлат бюджет харажатларининг ярмидан ортиғи ижтимоий соҳаларга йўналтирилади.

2021 йилда бюджет харажатларида таълим соҳасида Давлат дастурларини амалга ошириш харажатларига салкам 2,2 триллион сўм, шу жумладан илк бор чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш харажатлари учун 30 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат: нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғи кенгайганлигини инобатга олган ҳолда Давлат бюджетидан Нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 600 миллиард сўм яъни жорий йилга нисбатан 2 баробар кўп субсидиялар ажратиш режалаштирилмоқда.

Баҳс-мунозаралардан сўнг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилингани айтилмоқда. 

Масъул қўмитага қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида лойиҳани мутахассислар ва экспертлар иштирокида муҳокама қилиб, маромига етказиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат бюджети

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг