Ухань университети битирувчиси Эркинжон Турдимовга маслаҳатчи бўлди
Жамият
−
20 Март 2020 9116 1 дақиқа
Самарқанд вилояти ҳокимининг жорий йилнинг 18 мартидаги қарорига мувофиқ Тахмина Ҳусановна Турдиалиева вилоят ҳокимининг архитектура ва қурилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институтида, Хитойнинг “Wuhan University of Technology” ҳамда “Huazhong University of Science and Technology” олий таълим муассасаларида таҳсил олган. “Yacademy” ёш архитекторлар академиясида малака оширган.
Мазкур тайинловга қадар Тахмина Турдиалиева Хитойнинг “Cube design” халқаро архитектура фирмасида архитектор сифатида фаолият олиб борган.