Палов индекси: Энг арзон ош қаерда сотилади?
Жамият
−
02 Ноябрь 2023
7297Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари эълон қилинди. Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида, энг арзони эса Наманган вилоятида сотилмоқда.
Уларнинг нархи ўртасидаги фарқ қарийб ўн минг сўмни ташкил этади.
Қайд этилишича, 1 порция ошнинг ўртача нархи:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 23 000 сўм
- Андижон вилояти – 23 600 сўм
- Бухоро вилояти – 28 200 сўм
- Жиззах вилояти – 24 200 сўм
- Қашқадарё вилояти – 25 800 сўм
- Навоий вилояти – 22 400 сўм
- Наманган вилояти – 19 800 сўм
- Самарқанд вилояти – 27 000 сўм
- Сурхондарё вилояти – 25 000 сўм
- Сирдарё вилояти – 24 200 сўм
- Тошкент вилояти – 23 500 сўм
- Фарғона вилояти – 21 300 сўм
- Хоразм вилояти – 24 800 сўм
- Тошкент шаҳрида эса ўртача 29 000 сўмни ташкил этган.
"Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган", дейилади агентликнинг изоҳида.
LiveБарчаси