Палмер “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин
Спорт
−
24 Январь 678 1 дақиқа
Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячиси Коул Палмер фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.
Манбага кўра, инглиз футболчиси ўз она шаҳри Манчестерга қайтишни истайди. Шу боис, унинг “Манчестер Юнайтед”га эҳтимолий трансфери муҳокама қилинмоқда.
Палмер жорий йилнинг 21 январь куни бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси учрашувида майдонга тушмади. Бош мураббий Лиам Росеньор ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинганини маълум қилди.
“Челси” “Пафос” устидан қозонилган ғалабадан сўнг етти тур якунлари бўйича 13 очко жамғариб, Чемпионлар лигаси турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилди. 1/16 финалга тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритиш учун жамоага навбатдаги учрашувда ғалаба зарур.
Маълумот учун, жорий мавсумда Коул Палмер барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол муаллифи бўлди. “Transfermarkt” портали футболчини 120 миллион еврога баҳоламоқда.