Пахтамиз ўзи оқ эди, лекин “қора” бўлиб юрди – Мирзиёев 12 йиллик бойкот тугагани ҳақида
Жамият
−
12 Март 2022
11265Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 март куни “Cotton Campaign” коалицияси Ўзбекистон пахтасига 2009 йилда жорий этилган бойкотни бекор қилди. Бу тарихий воқеа бўлди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани муносабат билдирди. Бу ҳақда "Менимча" кўрсатувининг навбатдаги сонида сўз борди.
“Неча йиллардан бери манффат кўрмадик. Пахтамиз ўзи оқ эди, лекин “қора” бўлиб юрди. Гўёки ўзидан ўзи бўлди деб ўйлашади, аммо қанча қийналдик. Сиёсий ирода бўлмаганда, булар бўлармиди? Бу кураш. Кеча телевизорда кўрсатяпти, тушунган одам, қадрига етган одам йиғлади, хурсанд бўлиб. Бу миллатимизнинг қиймати”, деган Президент Мирзиёев.
Қайд этиш керакки, “Cotton Campaign” коалицияси 2021 йилг пахта терими мавсумида тизимли мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатининг олди олингани сабабли бойкотни бекор қилди.