“Пахтакор” европалик футболчи харид қилди

Спорт

image

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби черногориялик ҳимоячи Илия Мартиновични ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий саҳифаларида маълум қилди.

28 ёшли Мартинович фаолиятини Черногориянинг “Ловчен” клубида бошлаган. Кейинчалик у Словениянинг “Алюминий” ва “Марибор” клубларида тўп тепган. Черногория терма жамоасида уч ўйинда майдонга тушган.  “Шерлар” Мартинович билан бир ярим йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, Илия Мартинович фаолияти давомида 168 та учрашувда 4 та гол урган. Шунингдек, ҳимоячига умумий ҳисобда 43 та сариқ ва 4 та қизил карточка кўрсатилган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

514

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг