“Пахтакор” “ўлим гуруҳи”дами? ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташланди

Спорт

image

Бугун футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, мусобақага тўғридан-тўғри йўлланма олган “Пахтакор” “Д” гуруҳидан жой олди. “Шерлар” Қатарнинг “Ал Духаил”, Эроннинг “Сепахон” ва “Ал Тавун” (Саудия) – “Ал Жаиш” (Сурия) ўйини ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Ўзбекистон кубоги соҳиби “Насаф” эса плей-офф босқичида БААнинг “Банияс” клуби устидан ғалаба қозонса, “Е” гуруҳидан ўрин эгаллайди. Бундай ҳолатда “Сўғдиёна” ОФК Кубоги “Е” гуруҳига йўлланма олади.

“Насаф” мағлуб бўлган тақдирда эса ОФК Кубогига йўл олади, “Сўғдиёна” эса 2022 йилги мавсумда халқаро мусобақаларда иштирок эта олмайди.

Маълумот учун, 2021 йилда Қарши жамоаси ОФК кубоги финалига қадар етиб борган ва Баҳрайннинг “Ал Муҳаррақ” клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор ОЧЛ Насаф Сўғдиёна ОФК кубоги

Баҳолаганлар

550

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг