“Пахтакор”га ҳокимликдан 5 млрд сўм ажратилади
Спорт
−
12:53 463 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Пахтакор” футбол клубига 5 млрд сўм ажратилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков 2026 йил 29 октябрда имзолаган қарорда келтирилган.
Қарорга кўра, маблағ клуб томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ сарфланиши кўзда тутилган. Ҳужжатда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшод Худойбергеновга 5 млрд сўмни “Пахтакор” футбол клубига ўтказиш бўйича “Toshkent Invest” АЖ кузатув кенгашига таклиф киритиш топширилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Муниципал активларни бошқариш маркази ажратилган маблағлар ҳисобидан клубнинг устав капиталидаги улушини ошириш, маблағлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш ҳамда уларнинг сарфланиши бўйича шаҳар Кенгашига ҳисобот бериш чораларини кўриши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Пахтакор” клуби билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси