“Пахтакор” бош мураббийи Англияда иш бошлади
Спорт
−
28 Январь 2022
5229“Пахтакор” клубининг собиқ мураббийи Шота Арвеладзе Англиянинг “Халл Сити” жамоаси янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда инглиз клуби матбуот хизмати хабар берди.
Грузиялик мутахассис “Халл”нинг собиқ бош мураббийи Грант Маккенни ўрнига тайинланди. Бундай қарорни “йўлбарслар”нинг янги хўжайини – туркиялик Ажун Илижали қабул қилган. Шартнома 2,5 йил муддатга имзоланган. Йоркшир графлиги жамоаси Англия Чемпионшип жадвалида 27 та ўйиндан сўнг 19-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли Арвеладзенинг сўнгги иш жойи “Пахтакор” бўлиб, икки марта Ўзбекистон чемпиони бўлган. Шунингдек, Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси Туркиянинг “Трабзонспор”, “Қосимпошшо” ва “Кайзериспор” клубларида мураббий сифатида фаолият юритган.
Маълумот учун, жорий йил январь ойида Виктор Гончаренко “Краснодар”дан четлатилганидан сўнг, Шота Арвеладзе Россия клубида иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
LiveБарчаси