“Пахтакор-79” хотирасига бағишлаб ўтказилган ўйинда дўстлик ғалаба қозонди

Спорт

image

Бугун, 14 август куни Тошкентдаги “ЖАР” стадионида “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган фахрий футболчилар ўртасидаги ўртоқлик ўйини ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Россия футболи афсоналари иштирок этди. 

Мазкур баҳсда Ўзбекистон таркибида Игнатий Нестеров, Темур Кападзе, Равшан Эрматов, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов ва бошқа кўплаб ўзбек футболининг афсонавий юлдузлари майдонга тушди. 

Россияликлар таркибида эса Ринат Дасаев, Дмитрий Аленичев, Егор Титов, Сергей Киряков ҳамда бошқа афсоналар ўйинда қатнашган. 

Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга ўзбек футболи афсоналаридан ҳозирда миллий терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ва ЎФАнинг биринчи вице-президенти ҳамда Россия Футбол Иттифоқи остидаги ҳакамлар эксперт комиссиясининг доимий аъзоси бўлган Равшан Эрматов муаллифлик қилди. Россия томонидан эса голларни Виталий Булига ва Сергей Киряков киритди. 

Маълумот учун, Россия футболи Украинага қилинган босқин сабабли 2022 йилдан буён FIFA ва UEFA мусобақаларидан четлатилган. Шу боис, Россия терма жамоаси ва клублари халқаро турнирларда иштирок этмаяпти.

Нодир Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ўзбекистон “Пахтакор-79”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг