Пахта майдонларини насос билан суғоришда харажатларнинг 50 фоизи қоплаб берилади

Жамият

image

Пахта майдонларини насос билан суғориш учун кетган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади. Бу ҳақда бугун, 23 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, ипакчилик саноатида 3 триллион сўмликдан зиёд маҳсулот тайёрланиб, қарийб 110 миллион долларлик экспорт қилинмоқда. Лекин бу тармоқда салоҳият янада катталиги учун Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига бу йил 26 минг тонна пилла, 1,3 миллион дона қоракўл териси ва 40 минг тонна жун ишлаб чиқариш вазифаси қўйилган.

“300 минг гектарда сув тежовчи технологиялар ўрнатиш, 200 минг гектар ерни лазерли текислаш режалаштирилган. 100 минг гектар экин ерларини тақсимлаб, 2 миллиондан зиёд аҳолининг бандлигини таъминлаш ҳам муҳим вазифалардан. Бу асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етарли бўлиб, бозорларда нарх-наво барқарор бўлишида ҳам аҳамиятга эга”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг