Пакьяо Олимпиадада иштирок этмайди
Спорт
−
19 Февраль
2626Бокс бўйича саккиз йўналишда собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Филиппин Олимпия қўмитаси раҳбари маълум қилди.
Манбага кўра, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) таниқли спортчининг ёши туфайли ўйинларда иштирок этиш истагини рад этган.
Ҳозирда Пакьяо 45 ёшда. Бундан ташқари, Мэнни Олимпиаданинг саралаш мусобақаларида қатнашмади.
“Севимли боксчимиз ёши туфайли дисквалификация қилингани жуда ачинарли. Ҳар бир спортчи, қайси спорт туридан қатъи назар, Париж Олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлиши учун саралаш мусобақаларидан ўтиши керак”, дейди Филиппин Миллий олимпия қўмитаси президенти Абраҳам Толентино.
Маълумот учун, Париж Олимпия ўйинлари шу йил 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
LiveБарчаси