Пакьяо Мейвезер билан иккинчи жанги ўтказилишини тасдиқлади
Спорт
−
05 Январь
3204Собиқ pound-for-pound етакчиси ва олти вазн тоифасида жаҳон чемпиони, афсонавий филиппинлик Менни Пакьяо биринчи жангидан 10 йил ўтиб, америкалик Флойд Мейвезер билан иккинчи жангини эълон қилди.
Яқинда Менни Пакьяо Япониядаги “Саитама Супер Арена”да Янги йил арафасида Rizin 45 га борди. Пакни Rizin бош директори Нобуюки Сакакибара рингга таклиф қилди ва у афсонавий боксчи Флойд Мейвезер билан жанг қилиш-қилмаслигини айтди.
“Мени бу ерга таклиф қилганингиз учун катта раҳмат. Жаноб Сакакибара тушунтирганидек, ўтган йили жанг ўтказишга улгурмаганимиздан жуда афсусдаман. Кейинги йил Японияда Флойд Мейвезер билан катта жанг бўлади. Буни эълон қилишимни хоҳламайсиз деб ўйладим. Лекин мен бундан жуда хурсандман”, дейди Пакьяо.
Маълумот учун, Менни Пакяо ва Флойд Мейвезер ўртасидаги 1-жанг 2015 йилнинг 2 май кунида АҚШнинг Невада штатида ўтказилганди. Жанг якунига кўра, икки ҳакам 116–112 ва учинчиси эса 118–110 ҳисоби билан бир овоздан Мейвезернинг ғалабасини тасдиқлаган.
LiveБарчаси