P4P рейтингида етакчи ўзгарди
Спорт
−
07 Март 2023
5338Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони, америкалик Жон Жонс вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчиларнинг P4P рейтингида 1-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда “UFC Russia” хабар берди.
Рейтингда Жонс ўн поғонага кўтарилиб, аввалги етакчи австралиялик Алекс Волкановскини ортда қолдирди. Россиялик Ислом Махачев эса 3-ўринга тушиб кетди.
Жорий йилнинг 5 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC 285 мусобақасида Жонс биринчи раундда франциялик Сирил Ганни мағлуб этди. Айнан ўша ғалаба спортчининг рейтингда катта “сакраш” қилишига сабаб бўлди.
Маълумот ўрнида, Жон Жонс UFC'да умумий 29 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг 27 тасида ғалабага эришган. У жангларнинг 10 тасида рақибларини нокаутга учртаган. Фақатгина 1 та тўқнашувда мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси