Озон туйнуги Бразилия ҳудудидан уч марта каттароққа кенгайди (видео)
Бу қизиқ
−
06 Октябрь 2023
16713Антарктида устидаги озон тешиги рекорд даражада кенгайди. Сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, унинг кенглиги Бразилия ҳудудидан уч баравар катталашган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Озон туйнуги бугунги кунга келиб 26 млн квадратга етган ва бу майдон кенгайишда давом этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу туйнук қисқариши ҳам мумкин. Олимларнинг таъкидлашича, агар Озон туйнуги қисқаришни бошласа, 2060-2070 йилларга бориб тўлиқ ёпилади.
Маълумот учун, Антарктида устидаги озон қатламининг бузилиши биринчи марта 1985 йилда кузатилган. Йигирманчи асрда инсоният саноатда озон қатламини бузувчи моддалардан фаол фойдаланди, бу эса салбий оқибатларга олиб келди. Ушбу моддалар Монреал протоколи билан тақиқланганидан сўнг, вазият аста-секин яхшилана бошлади. Аммо озонга одамлар ҳали назорат қила олмайдиган бошқа жараёнлар ҳам таъсир қилади.
LiveБарчаси