Озодбек Назарбековга янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Олимжон Намозович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Олимжон Мирзаев 1981 йил 27 сентябрда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган. 2001 йил Тошкент электротехника алоқа институтини, 2003 йил Тошкент ахборот технологиялари университетини тугатган. Мутахассислиги телекоммуникация технологиялари, рақамли техника ва бошқарув тизимлари мутахассиси. 2017 йил “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Оилали, 2 фарзанднинг отаси.

Олимжон Мирзаев меҳнат фаолиятини 2001 йилда бошлаган.

У 2014-2017 йилларда “Ахборот хафвсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директори ўринбосари, 2017-2018 йилларда “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси директорнинг биринчи ўринбосари, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси қошидаги “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК директорининг биринчи ўринбосари, 2019-2020 йилларда “Киберхавфсизлик маркази” давлат унитар корхонаси директори ўринбосари лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимжон Мирзаев

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар