Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом қўйиб беришни таклиф қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков мактабгача таълим муассасаларида ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқди. Эндиликда ушбу таклифнинг амалда жорий қилиниши кутилмоқда

Маълум қилинишича, мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Ушбу лойиҳа Маданият ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилади. 

Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган. 

Қайд этилишича, болаларни мунтазам мақом куйлари билан баҳраманд этиш режалаштирилган. Болаларга уларнинг тушлик  дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг