Озода Нурсаидовага Владимир Путин номидан соат совға қилинди
Маданият-санъат
−
19 Январь 2022
37455Ўзбекистонлик таниқли хонанда Озода Нурсаидовага Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин номидан соат совға қилинди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
Унга берилган жигарранг қути устига Россия Президентидан деб ёзилган ва Федерация герби туширилган. Қути ичидан қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла соат ва унинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи паспорт ўрин олган.
Соат циферблатига ҳам Россия герби ва Президент ёзуви туширилган.
Қайд этилишича, ушбу совға Россия Президент номидан тақдим этилган ва у дўконлар сотилмайди. Соатлар махсус нусхаларда тайёрланади.
Маълумот учун, Озода Нурсаидова жорий йилнинг 15 январь куни Москвадаги Кремль саройида бўлиб ўтган Марказий Осиё халқлари дўстлиги гала-концертида иштирок этган. Хонанда айни вақтда Москвада бўлиб турибди.
LiveБарчаси