ОАВ: АҚШнинг қўлига “Толибон” уни лақиллатгани кўрсатилган маълумот тушди
Олам
−
07 Март 2020
10680AҚШнинг қўлига “Толибон”нинг Вашингтон билан тузилган битимга амал қилмаслиги кўрсатилган "ишонарли маълумот" тушди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, NBC телеканали хабар бермоқда.
"Толиблар келишувга риоя қилиш ниятида эмас", деди телеканал суҳбатдошларидан бири разведка маълумотларига таяниб.
“Разведка маълумотлари Покистондаги “Толибон” хабарларига тўғри келади. Ташкилот тинчлик жараёнини Aмерика ҳарбийларининг олиб чиқилиши учун имконият, деб баҳолайди. Шундан сўнг, “Толибон” AҚШ қўллаб-қувватлаётган Aфғонистон ҳукуматига зарба бермоқчи”, дейди манба.
Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати 29 февраль куни Қатарда тинчлик сулҳини имзолади. Сулҳ АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини, шунингдек, афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади.
Имзоланган тинчлик шартномасига кўра, АҚШ Афғонистонда қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минг кишигача камайтириш мажбуриятини олди. Агар “Толибон” мамлакатда ҳудкушликларни мутлақо тўхтатса, америкаликлар ўз ҳарбийлари ва НАТО кучларини 14 ой давомида олиб чиқишда давом этади. Ушбу ҳаракатлар эвазига толиблар АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишни тўхтатиши керак.
Бироқ 3 март куни "Толибон" ҳаракати Афғонистон шарқида портлаш уюштирди. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳатланди.
Шундан сўнг, 4 март куни Америка Қўшма Штатлари Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида "Толибон" ҳаракати аъзоларига ҳаво ҳужуми уюштирди.
LiveБарчаси